Alpha Grill бир дақиқада саккизта гамбургер тайёрлашга қодир ва пишириш вақтини 50% га қисқартиради.
Компаниянинг таъкидлашича, уларнинг “ошпаз”-роботи умумий овқатланиш соҳасидаги одатий иш жараёнларини ўзгартириши мумкин.
Alpha Grill икки томонлама панжара модуллари билан жиҳозланган ва кенг кўламли жисмоний ва конфигурация вариантларига эга, бу эса ресторан томонидан тақдим этилган рецептларга амал қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, робот автоматик тозалаш функциясига эга ва бу орқали ошхона ходимларининг иш юкини камайтиради, деб хабар беради korrespondent.net.