CalFire жанубий ҳудуди ёнғин бошлиғи Дэвид Фулчернинг сўзларига кўра, биринчи вертолёт яқин атрофга хавфсиз қўнишга муваффақ бўлган. Иккинчиси қулаб тушган. Экипажнинг барча уч аъзоси ҳалок бўлди.
The Press-Enterpriseнинг хабарига кўра, маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида Кабазон аҳоли манзилгоҳидаги бинода содир бўлган ёнғинни ўчириш учун вертолётлар жалб қилинган.
Миллий об-ҳаво хизмати метеорологи Марк Моеданинг сўзларига кўра, якшанба куни кечқурун ҳудудда осмон очиқ бўлган, шамол тезлиги соатига 40 километрдан ошмаган.
Миллий транспорт хавфсизлиги бошқармаси ҳалокат юзасидан текширув олиб боради, деб хабар беради korrespondent.net.