Ҳодиса маҳаллий вақт билан 12:15 атрофида Де Сото қишлоғи яқинида содир бўлган. Ўндан ортиқ вагон рельсдан чиқиб кетди. Машинист улардан иккитаси дарёга тушиб кетганини айтди. Экипажнинг камида битта аъзосига тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келди.

Кроуфорд округи фавқулодда вазиятлар бўлими менежери Марк Мирнинг айтишича, поездда хавфли моддалар бўлган, бироқ дарёга ағдарилиб тушган вагонлар улардан холи бўлган.

BNSF Railway маълумотларига кўра, рельсдан чиқиб кетган, бироқ қирғоқда қолган вагонларнинг баъзиларида бўёқ ва литий-ион батареялар бўлган. У ерда дарёга қулаган икки вагонда хавфли моддалар йўқлиги ҳақидаги Мирнинг сўзлари тасдиқланди, деб ёзади CNN.

Шу ой бошида АҚШнинг Мэн штатида (Роквуд) поезд ҳалокатга учраб, ёнғин содир бўлган эди. Иллинойс штатида эса олтингугурт кислотаси бўлган поезд рельсдан чиқиб кетиб, учта вагон ағдарилиб кетган эди, деб хабар беради mir24.tv.