Challenger, Gray & Christmas таҳлилий фирмасининг маълумотларига кўра, 2025 йил охирига келиб, сунъий интеллектнинг жорий этилиши туфайли тахминан 55 000 киши ишсиз қолади.

Мазкур давр мобайнида мамлакатда ишдан бўшатилганларнинг умумий сони 1,17 миллиондан ошди, бу COVID-19 пандемияси иқтисодиётга зарба берган 2020 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Кейин АҚШда тахминан 2,2 миллионта ишдан бўшатиш ҳолатлари қайд этилди.

Кузда америкалик иш берувчилар ходимларни қисқартириш ҳақида фаол тарзда эълон беришди. Октябрь ойида компаниялар 153 минг, ноябрда эса 71 минг ходимни ишдан бўшатилишини эълон қилди. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сунъий интеллект туфайли ҳар ойда ўртача 7000 га яқин иш ўринлари қисқаради.

Ишбилармонларнинг сунъий интеллектга бўлган қизиқиши ортида бир қанча омиллар бор. Буларга инфляциянинг тезлашгани ва харажатларнинг кўтарилгани, жумладан, тариф сиёсати билан боғлиқ. Ушбу фонда автоматлаштириш ва алгоритмлардан фойдаланиш компанияларнинг харажатларни тезда камайтириш ва қисқа муддатли самарадорликни ошириш усули сифатида қабул қилинади, деб хабар берди korrespondent.net.

Аввалроқ Массачусетс технология институти тадқиқотчилари сунъий интеллект АҚШда иш берувчиларга 1,2 триллион доллар тежаш имконини берган ҳолда меҳнат бозоридаги иш ўринларининг 11,7 фоизининг ўрнини босиши мумкин, деган хулосага келишганди.

Шу билан бирга, барча мутахассислар сунъий интеллект ҳозирги ишдан бўшатишнинг асосий омили эканлигига қўшилишмайди. Баъзиларнинг фикрича, технология ишга ёллаш қарорлари учун қулай баҳонага айланди. Хусусан, Оксфорд интернет институти тадқиқотчиси Фабиан Стефанининг таъкидлашича, ўтган йиллар давомида кўплаб компаниялар ҳаддан ташқари кўп одамларни ишга олган ва ҳозирги ишдан бўшатишлар сунъий интеллект ривожланишининг бевосита натижаси эмас, балки бу хатоларни тузатишга уринишдир.