“Тиранозаврларнинг пайдо бўлиш жойи ва вақти ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда: улар Осиёда ҳам, ҳозирги Шимолий Американинг ғарбий қисми бўлган Ларамидияда ҳам пайдо бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар мавжуд. Биз қироллик тиранозаврлари пайдо бўлгунга қадар 6-7 миллион йил давомида Ларамидия ҳудудида яшаган ва катталиги улардай келадиган, илгари номаълум бўлган Tyrannosaurus mcraeensisн тиранозавр турини топдик, дейди тадқиқотчилар.
Бат университети (Буюк Британия) доценти Николас Лонгричнинг илмий гуруҳи жорий аср бошида Нью-Мексико жанубида топилган бир қанча қадимий тиранозаврларнинг жағ ва умуртқалари бўлакларини ўргангач, бу тиранозаврнинг янги тури эканини аниқлашди, деб хабар беради tass.ru.