Ҳодиса оқибатида 2000 нафарга яқин одамни хавфсиз жойга кўчиришга тўғри келди.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар завод ҳудудида “номаълум турдаги пластмасса” ортилган тиркама аланга ичида қолганини аниқлади. Кейинчалик ёнғин яқин атрофдаги бинога тарқаган.
Штат ёнғин хавфсизлиги бошлиғи Стив Жонс брифингда айтганидек, ёнғин юз берган жойдаги қуюқ қора тутун “албатта заҳарли”.
“Пластик ёнганда ажралиб чиқадиган жуда кўп кимёвий моддалар бор ва бу ташвиш уйғотади”, деди у ва ёнғинни ўчириш учун бир неча кун керак бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Ёнғин сабаблари ҳозирча айтилмаган.
Расмийлар ёнғин содир бўлган жойдан ярим миля (0,8 км) масофада аҳоли эвакуация қилинишини эълон қилди, аммо шамол йўналиши ўзгарса, топшириқ ўзгариши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.