Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланганини маълум қилди. 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар О.И. ва Х.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда