Иншоотда 130 хонадон жойлашган бўлиб, унинг қарийб ярми зарар кўргани айтилмоқда. Воқеа жойига 80 та қутқарув бригадаси юборилган.
Маълумотларга қараганда, уч киши ҳалок бўлган, 9 киши жароҳат олган. Ҳозирча деярли 40 киши қутқарилгани айтилмоқда.
Майами-Дейд полиция департаменти ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда 99 кишини топиш ишлари олиб борилмоқда.
Юз берган фожиа туфайли АҚШ Президенти Жо Байден Флорида штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди.