Унда томонлар Ўзбекистонда АҚШнинг илғор таълим стандартларига асосланган янги инновацион олий таълим муассасаси ташкил қилиш истиқболлари бўйича навбатдаги муҳокамани олиб бордилар. Давид Бежуашвили номидаги таълим жамғармаси (Грузия) ушбу лойиҳага катта қизиқиш билдираётган ҳамкор инвестор сифатида Ўзбекистон томонига таништирилди.
Суҳбат давомида хорижий инвесторлар республикамиз олий таълимининг ҳозирги ривожланиш босқичи, келгусидаги режалар ҳамда янги олий таълим муассасаси ташкил қилиш учун мавжуд қулай имкониятлар билан қизиқди. Республикада ёшларни олий таълим билан қамровининг кескин ошириб борилаётгани, юртимизда хорижий ОТМ сони ва етакчи қўшма таълим дастурлари сони ортиб бораётгани, умуман, Ўзбекистонни Марказий Осиёда олий таълим бўйича минтақавий “хаб”га айлантириш каби мақсадлар тўғрисида хориж томонига батафсил маълумот берилди.
Шу ўринда, меҳмонлар Вазирлик томонидан 7-июль куни Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё олий таълим хаби сифатида” мавзусидаги халқаро конференция натижаларини юқори баҳоладилар.