Рамазон ойида араб хурмоси оғизни очиш одат бўлиб қолган. Чунки бу ажойиб мевани жуда фойдали, шифобахшлигини айтиб, тугатиб бўлмайди. Араб хурмоси минерал ва витаминларга бой мевадир. Унинг таркибида мавжуд бўлган, организмга керакли 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди. Араб хурмосини доимий равишда, кунига камида 3-4 дона еб турилса, кўп касалликларга даво бўлиши исботланган.

Бу мевадан кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. Бу мева овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини меъёрга келтиради. Холестеринни камайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам организмидаги темирнинг бир суткалик меъёрининг 11 фоизини сақлайди.

Шунингдек, у камқонликда ҳам катта фойда беради. Калийга бой. Хурмо инсульт хавфини 40 фоизга камайтиради. Унда фосфор, кальций кўп. Бу эса мия ва ичаклар фаолияти учун жуда фойдали. Бу мева ич қотишида дори бўлади. Бунда тунги уйқу олдидан бир пиёла қайнаган сув билан 2-3 та мева ейилади. У юқори қон босимини туширади.

5-6 та хурмода 80 г магний бор ва бу қон томирларини кенгайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 370 мг магний инсон учун кунлик меъёр ҳисобланади. Бу миқдор қон босимини бир меъёрда ушлаб туради. Хурмо қаришнинг олдини олади. У туғруқдан кейин ҳам фойдали, у сутни кўпайтиради.

Олмада мис ва рух кўп бўлса, хурмода натрий, калий, магний, кальций ва темир кўпроқ. Хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар, тери ва жинсий аъзолар фаолиятини яхшилаш учун хизмат қилади.

Хурмо меваси худди қовоқ, ўрик ва бошқа сариқ-оловранг мевалар ҳамда сабзавотлар каби ёш билан боғлиқ ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Хурмо меваси таркибида жуда кучли аксилоксидант моддаси ҳисобланувчи юқори миқдордаги бета-каротин мавжуд. У ҳужайра тузилмаларини бузувчи эркин радикаллар билан курашади.

100 грамм маҳсулот 305 ккал (килокалория) бўлиб, ундаги оқсиллар 2,2 гр. ёғ 0,2 гр. углеводлар 71,9 гр.ни ташкил этади.

Хурмо таркибида 60-65 фоиз углевод бўлган ягона мева тури саналади. Маҳсулотнинг фторга бойлиги тишларни кариесдан ҳимоя қилади ва таркибидаги селен юрак хасталиклари хавфини олдини олади. Мева таркибида 23 турдаги аминокислоталар ҳамда пектин, А провитамини, В гуруҳига кирувчи витаминлар мавжуд. Шунингдек, унинг таркибида рух, темир, магний, калий, марганец, альюминий, натрий, кобальт, кадмий, бор каби микроэлементлар ва минераллар учрайди. Хурмонинг энг фойдали хусусиятлардан бири унинг таркибида холестерин моддаси мавжуд эмас.

У ақлий қобилиятни ривожлантириб, иш суръатини ошириш хусусиятига эга. Мазкур мева истеъмол қилинганда, инсоннинг нафақат ички организми, балки ташқи гўзаллигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Фоли кислотаси ва Е витаминига бойлиги сабаб, у сочлар илдизини мустаҳкамлаб, тирноқларнинг синувчанлигини олдини олади ҳамда организмдаги йўқотилган калий ўрнини тиклайди. Мазкур мева юрак қон-томир касалликлари, хавфли ўсма, сил, аритмия, гипертония (қон босимининг юқори бўлиши) билан боғлиқ касалликларда тавсия этилади.

Араб хурмосининг (баъзи манбаларда эрон хурмоси деб ҳам аталади) янги узиб олинган тури ўзининг силлиқлиги, ҳар қандай қатламлардан холилиги билан ажралиб туради. Унинг меваси серсув бўлади, аммо қуритилган хурмочалик ширин бўлмайди. Инсон вужудига ошқозон ости безида инсулиннинг бир маромда ажралишини таъминлашга ёрдам беради ва шу тариқа қондаги қанд миқдорининг ошиб ёки тушиб кетмаслигига ҳисса қўшади. Шунингдек, юкли аёлларда дард келишини енгиллаштиради.

Хурмо таркибидаги фруктозанинг юксак миқдори инсон танасига қувват бағишлайди ва унинг зийраклигини оширади. Айниқса, эмизикли даврида сут гормонларини фаоллаштириб она сутининг ортишига ҳам фойда беради. Тўқималарга жуда бой бўлгани боис ичакларнинг фаолиятини тартибга солади ва қабзиятга қарши ажойиб дори вазифасини ўтайди. Шунингдек, ичак саратонига йўл очиши мумкин бўлган биокимёвий моддаларнинг камайишига ёрдам беради.