Ҳар бир жанги 5 дақиқа 3 раунддан иборат бўлган 6 та (66 кг, 70 кг, 77 кг, 84 кг, +93 кг) вазн тоифасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина ва Тожикистон Республикаларининг профессионал спортчилари иштирок этди.

Дастлабки жангларни 66 км. вазн тоифасидаги жангда ҳамюртимиз Дилмурод Нурматов қирғизистонлик рақиби Жамхурбек Абдулбаидни дастлабки раунддаёқ техник нокаут ҳолатига туширди. 70 кг. вазндаги учрашувда ҳам Дониёр Содиқов Тожикистон жамоаси шарафини ҳимоя қилган Бобирмирзо Йўлдошевни имкониятсиз қолдирди. Айнан шу вазндаги иккинчи жангда эса афсуски спортчимиз ютқазиб қўйди. Қолган жангларда Мўминжон Мамажонов, Машрабжон Рўзибоев, Шаҳзод Собиров, Ҳусниддин Ханиевлар ғалабасини нишонлаган бўлса, Алишер Акбаров ютқазиб қўйди.

Ушбу марказий жангларда аралаш жанг санъатлари оламида ўз ўрнига эга бўлган юртдошимиз 84 кг. вазндаги Нурсултон Рўзибоев украиналик рақиби Максим Сорокани биринчи раунднинг дастлабки дақиқасидаёқ нокаутга учратиб чемпионлик камарига эга чиқди. Камар учун бўлган иккинчи жангда Шоҳасан Мирзаматов қозоғистонлик Қутман Абдукаимовни октагондан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди ва камарга эга чиқди.

Шундай қилиб профессионаллар ўртасида ташкил этилган баҳс кечаси барча мухлисларда катта таассурот қолдирди.