Индонезияда ўтказилиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023га Аргентина мезбонлик қилиши мумкинлиги ҳақида аввал хабар берилганди. 

ФИФА кеча Жанубий Америкадаги бу мамлакатни чемпионат мезбони сифатида расман тасдиқлади. Турнирнинг ўтказилиш санаси ўзгармаган – 20 майдан  11 июнгача.

21 апрель куни ФИФАнинг Швейцариядаги қароргоҳида мусобақага қуръа ташланади.

Чемпионатда Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони сифатида қатнашади.