Арнасой туманида “Гидропоника”, “Металл конструкция”, “Боғдорчилик”, “Уй-жой логистикаси” каби лойиҳаларини амалга ошириш учун туман ҳокими Жамолиддин Бердибоев туркиялик инвесторлар билан ҳамкорлик меморандумни имзолади.

Инвестиция дастури асосида туман ҳокимлиги томонидан 200 гектар ер майдони ажратилади. Гидропоника усулидаги замонавий иссиқхонада банан, қулупнай, помидор каби экинлар етиштирилиб экспорт қилинади. Маҳсулотларни сақлаш учун умумий майдони 20 гектар бўлган совутиш мосламалари билан жиҳозланган логистика мажмуаси қуриб битказилади.

Ушбу лойиҳалар доирасида ҳар бири 5 қаватдан иборат 1200 та хонадонга мўлжалланган 16 та турар-жой иншоатлари қурилиб, 15 йил ишлаб бериш шарти билан тумандаги эҳтиёжманд ҳамда ёш оилаларга имтиёзли тўлов асосида берилади.