Жумладан,  пресс-тур иштирокчилари Қарши туманидаги "Iymana Textile" тикувчилик корхонасида бўлдилар.

- Корхонамиз иш бошлаганига эндигина уч ой бўлди,  - дейди мазкур фабрика иш бошқарувчиси Арсен Бекташ. - 1 миллион 300 минг долларлик ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши туфайли 80 нафар маҳаллий хотин-қизларни иш билан таъминладик. Табиий пахта хом - ашёсидан тайёрлаётган маҳсулотларимизга нафақат ички бозорда,  балки хорижда ҳам талаб жуда юқори.

Бир ойнинг ўзида дастлабки 65 минг долларлик кийим-кечак экспорт қилдик. Кейинги йилда 7 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича Россия ва беларуслик ҳамкорларимиз билан шартнома имзоладик. Корхонамиз тўлиқ қувватга эришгач,  300 та иш ўрни яратилади. Шунингдек,  Туркия,  Хитой ва Эронга ҳам ўз маҳсулотларимизни экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз.