Император театри тарихий солномаларда бир неча бор эслатиб ўтилган, аммо унинг жойлашуви яқин вақтгача номаълум бўлиб келган.

Харобалар Римдаги Палаццо делла Ровере боғида топилган. У ерда 2020 йилдан буён меъморий ёдгорликни реконструкция қилиш доирасида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Сарой Авлиё Пётр майдонига олиб борадиган Виа делла Консилиационе майдонида жойлашган ва қадимги Ватикан орденига тегишли.

Археологлар мармар устунларни топишди. Тадқиқотлар Нерон театри ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлганлигини ва Тибер дарёси яқинида жойлашганлигини тасдиқлади.

Топилмалар орасида XX асрга оид рангли шиша ва нодир сопол идишлар ҳам бор. Олимларнинг таъкидлашича, ҳозиргача ўша даврга оид атиги еттита шиша коса аниқланган, яна еттитаси қазишмалар пайтида топилган, дея хабар беради mir24.tv.