Малайзия пайтахти Куала Лумпур шаҳрида ОФК кубоги финали бўлиб ўтди. Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб этган “Куала Лумпур”  Уммоннинг “Ас-Сиб” клубини қабул қилди.

Учрашув уммонликлар устунлигида ўтди 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Шундай қилиб “Ас-Сиб” ўз тарихида биринчи марта ОФК Кубоги ғолибига айланди.