Самира Абзаловадан сўнг йигитлар ўртасида ўтган саралаш босқичида ҳамюртимиз Аслиддин Бахтиёров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди.
"А" гуруҳида иштирок этган юртдошимиз баҳслар давомида жами 1321 очко (қиличбозлик 222, тўсиқлардан ўтиш 303, сузиш 278 лазер-ран 518) жамғаришга эришди. Энди у бугун бўлиб ўтадиган финал босқичида медаллар учун курашади.