Мурожаатда баён этилишича, Чуст тумани электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан асоссиз равишда ҳисобланган 5 миллион 742 минг сўм қарздорлик сабабли фуқаронинг яшаш хонадони электр энергиясидан узиб қўйилган.
Ушбу мурожаат Чуст тумани жамияти ходимлари томонидан қонун доирасида ўрганиб чиқилганда ҳақиқатан ҳам туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ҳисобланган асоссиз қарздорлик туфайли узилгани аниқланди.
Чуст туманлараро судига фуқаро манфаати юзасидан шикоят аризаси киритилиб, унга қўйилган 5 миллион 742 минг сўм қарздорлик олиб ташланди. Шунингдек, фуқаронинг хонадони электр энергия тармоғига уланишига эришилди.