Режага кўра, иштирокчилар мамлакатнинг зилзиладан энг кўп жабр кўрган уч ҳудуди — Қаҳраманмараш, Адияман ҳамда Малатя вилоятларида бўлиб, зилзиладан сўнг ўтган бир йил давомида ҳудудларда бажарилган ишлар билан танишди.

2023 йил 6 февраль куни Туркияда рўй берган мудҳиш воқеа аср фалокати сифатида тарихга кирди. 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар кўплаб оилалар бошига мусибат солди.

Бир йилдирки, Туркия халқи оғир шароитдан чиқиб кетиш, йиқилган биноларни тиклаш, жабрланган фуқароларга моддий, маънавий кўмак бериш мақсадида ишларни амалга оширмоқда.

- Қаҳраманмараш вилоятида салкам 54 минг бино вайрон бўлди. Биноларнинг 94 фоиздан ортиғини тиклашга эришиш арафасидамиз. 138 390 ватандошимиз айни пайтда контейнерларда яшамоқда. Афсуски, вилоятда вафот этганлар сони жуда кўп. 18 минг 588 киши ҳалок бўлди. Уларнинг оиласига ва фалокатдан зарар кўрганларга давлатимиз томонидан 983 миллиард лира миқдорида компенсация тўлаб берилди, — дейди вилоят хокими Мукеррем Унлиэр.

Қаҳрамарашда 866 та маданий мерос объектлари мавжуд.Уларни 83 таси қадим тарихга эга. 783 таси эса Салжукли, Дулкадироглу ҳамда Усмонли даврини акс эттирган масжид, мадраса ва ҳаммом. Уларнинг айримларига ҳам зарар етган.

Айни кунларда Қаҳраманмарашда зилзилада бошпанасиз қолган аҳолига янги уйлар топширилмоқда.

Башорат Отажонова

Туркия. ҚАҲРАМАНМАРАШ