Улар ушбу касаллик инсон турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, антиоксидант таркиби юқори бўлган олма шарбати астма аломатларини камайтиришда самарали восита эканини илгари сурмоқда.
Профессор Нариман Инанч астманинг давом этаётган яллиғланиш натижасида нафас йўлларининг ўта сезгир бўлишига ва баъзи омиллар туфайли вақти-вақти билан торайиб кетишига сабаб бўладиган касаллик эканини айтди. Шунингдек, астмага чалинган одамлар антиоксидант витаминларни истеъмол қилиши зарур эканини таъкидлаб, бундай витамин ва минераллар астма частотасини камайтиришини таъкидлади.
"Олма шарбатининг нафас қисиши ва астма белгиларига ижобий таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда астма билан оғриган одамларга диетанинг бир қисми сифатида ҳар куни бир стакан олма шарбати истеъмол қилиш тавсия этилади", дейди у.
Мева шарбати таркибидаги витаминлар, минераллар ва флавоноидлар иммунитет тизимини ҳимоя қилишига эътибор қаратган Инанч унинг астмадан ташқари баъзи саратон турлари ва юрак касаллилкарига қарши самарали ҳимоя воситаси эканини ҳам айтиб ўтди.