Олинган тасвирларда иссиқ плазманинг ёрқин “сочлари”ни кўриш мумкин, улар чуқурчага ўхшаш тешикдан “тож”га оқади. Ушбу чақновчи доғлар гранулалар сифатида танилган ва ҳар бирининг кенглиги тахминан 1600 километрни ташкил қилади.

Шу билан бирга, фотосуратларда “тож” остида жойлашган Қуёш хромосфераси одатда кўринмас ва фақат Қуёшнинг тўлиқ тутилиши пайтида, хиралашган юлдузнинг атрофида қизил ҳалқа ҳосил қилганида кўриш мумкин. Бироқ, замонавий технологиялар бу муаммони ҳал қилди. Inouye телескопи Манхэттен ороли ўлчамидаги Қуёш хромосфераси деталларини “кўриш” имкониятига эга.

Шу билан бирга, хромосфера аниқ силлиқ юзага эга эмас, чунки ундан доимо иссиқ ташланмаларлар ҳосил бўлади, дейилади korrespondent.net сайтида.