Тадқиқот галактикада янги юлдузлар шаклланиши тўхтаб қолганини кўрсатди. Кузатишлар натижасида “жуда юқори юлдуз массаси ва жуда паст юлдуз ҳосил бўлиш тезлиги” аниқланди.

Олимлар COSMOS-1047519 оғирлиги тахминан 60 миллиард Қуёш оғирлигига тенг деган хулосага келишди.

Олимларнинг фикрича, қадимги коинотдаги бундай объектлар улкан эллипс шаклидаги галактикаларнинг авлодлари ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда бундай турдаги галактикалар жуда кам. Улар коинот ривожланишининг дастлабки босқичларини тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга, деб хабар беради mir24.tv.