Мутахассислар 1981 йилдан буён сунъий йўлдош воситасида океаннинг мазкур қисмини кузатиб боришади. Уларнинг таъкидлашича, 2023 йил март ойидан бошлаб ҳарорат рекорд даражага кўтарилган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг июнь ойида океан юзаси ўтган тадқиқот йилларида қайд этилган максимал ҳароратдан 0,5 даража юқорилаган. Одатда ўртача кунлик ҳарорат август ойининг охирида энг юқори чўққисига етади, деб хабар беради mir24.tv.