“Walking Borders” муҳожирларга ёрдам бериш гуруҳи вакилининг сўзларига кўра, бирида 65 киши, иккинчисида 50-60 киши бўлган икки қайиқ Сенегални тарк этганидан икки ҳафта ўтиб алоқага чиқмай қўйган. 200 нафар муҳожир билан учинчи қайиқ 27 июнь куни мамлакатни тарк этган.

Африка давлатларидан келган ноқонуний шахслар доимий равишда Испания чегараларини кесиб ўтиб, мамлакатга киришга ҳаракат қилмоқда. Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида қиролликка 8,5 мингдан ортиқ муҳожир кириб келган, уларнинг ярми Канар оролларига кетган, деб хабар беради mir24.tv.