Ўрганишга Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат марказининг мобиль лабораторияси жалб қилиниб, ҳудуддаги атмосфера ҳавосидан намуналар олиниб, таҳлил ишлари амалга оширилди. Унга кўра, аммиак моддаси 4 та нуқтада – 1,5 дан 23,6 мартагача ҳамда водород сулфиди моддаси 2 та нуқтада - 3,2 дан 4,6 мартагача белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланди, дея хабар беради қўмита ахборот хизмати

Ҳозирда меъёрдан ортиқ чиққан моддаларни ажратиб чиқарувчи корхоналарни аниқлаш, уларда ушбу моддаларни камайтириш чораларини кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш якунида цемент ишлаб чиқарувчи “Модерна цемент индастуриес” МЧЖ ҚК ҳамда гипс ишлаб чиқарувчи “Цемент хом ашё савдо” МЧЖларида мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналари носозлиги туфайли иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.