Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, атоқли шоир яшаб, ижод қилган Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Турғун Аҳмедов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини, Бахмал кўчаси, 7-уй манзилида Тўра Сулаймон уй-музейи ташкил қилинади.
2022 йил охирига қадар фойдаланишга топшириладиган уй-музейида давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.