Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали жорий йилнинг август ойи давомида 2 424 та вакант (бир кунда ўртача 78 та) лавозим бўйича танловлар эълон қилиниб, унда 37 127 нафар номзодлардан (бир кунда ўртача 1 198 нафар) ҳужжатлар келиб тушган.
Очиқ танловлар натижаларига кўра, август ойида 447 нафар (бир кунда ўртача 14 нафар) малакали кадр давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди.