Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 100 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 281,6 миллион литр автомобил бензини импорт қилинган.
Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 баробарга ошган.
Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
Россия – 139 миллион литр;
Туркманистон – 121 миллион литр;
Қозоғистон – 16 миллион литр;
Ироқ – 3,6 миллион литр.
8 ойда қарийб 730 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.