Мусобақада турли давлатлардан келган 120 нафардан ортиқ спортчи қаторида Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти авиамодел спортчилари ҳам иштирок этди.

Иштирокчилар ўзлари яратган самолёт моделлари ва уларнинг очиқ осмонда нечоғлик парвоз қилиш имкониятларига эга эканлигини намоён этди. Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, якуний натижаларга кўра, юртимиз спортчилари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ҳар икки мусобақа – Жаҳон кубоги ва ЕвроОсиё кубоги баҳсларида спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўрин соҳибига айланди. Эслатиб ўтамиз, “Ватанпарвар” ташкилоти бир қатор халқаро спорт ташкилотлари, жумладан, Халқаро аэронавтика федерацияси (ФАИ)нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Спортчиларимиз қайд этган натижалар билан танишинг:

Жаҳон кубоги:

Вадим Василев (Тошкент ш.) – Ф-2 Б синфида, 1-ўрин;
Алексей Бундин (Тошкент вил.) – Ф-1 А синфида, 2-ўрин;
Алишер Мирзаев (Фарғона) – Ф-1 Б синфида, 3-ўрин;
Валерий Варданян (Фарғона) – Ф-1 С синфида, 3-ўрин.

Евроосиё кубоги:

Шамсиддин Бобонев (Тошкент вил.) – Ф-1 А синфида, 2-ўрин;
Шавкат Исматиллаев (Тошкент ш.) – Ф-1 Б синфида, 3-ўрин.