Самолёт Париждан 16 126 километр масофани босиб ўтди ва Таитига қўнди. Самолёт бортида 20 тонна юк бўлган.
Маълумки, Таити Франция полинезиясининг бир қисми бўлиб, Тинч океани жанубидани 100 дан ортиқ оролларнинг биридир. Шунинг учун бу рейс маҳаллий парвоз деб тан олинди.
Бу борада халқаро тижорат рейс рекори Австралиянинг “Qantas” авиакомпаниясига тегишли бўлиб, у Синейдан Нью-Йоркка тўхтовсиз парвозни амалга оширган.
Унинг бортида журналистлар, экипаж, йўловчилар, авиакомпания раҳбарлари ҳамда узоқ парвознинг инсонга таъсирини ўрганадиган олимлар бўлган.
Рейс 19 соату 16 минут давом этган бўлиб, 16,2 минг километр масофани босиб ўтган.