Танами чўлида яшовчиларнинг айтишича, ғайриодатий табиат ҳодисаси уларни ҳайратга солган. Ёмғир бошланиши билан осмондан ёмғир томчиларига қўшилиб тирик балиқлар ҳам ёғилишни бошлаган.
«Болалар балиқларни териб, сув тўла банкаларга солиб қўйишди», — деди гувоҳлардан бири.
Мутахассисларнинг айтишларича, балиқ ёмғири дарё ва кўллар орқали торнадо ёки смерч ўтиши натижасида юзага келган. Кучли ҳаво оқими балиқларни сув ҳаввзаларидан сўриб олади, сўнгра бошқа бир жойга улоқтириб ташлайди.
Охирги марта бундай ноёб табитат ҳодисаси (балиқ ёмғири) Австралияда 2010 йилнинг март ойида содир бўлган.