Нашрнинг ёзишича, итлар бошпанаси жойлашган округ кенгаши марказий ғарбий штатдан келган кўнгиллиларга касаллик юқиши хавфини олдини олиш учун итлар гуруҳини йўқ қилишга қарор қилган. Кўнгиллилар итларни бир манзилдан бошқасига олиб бориши керак эди.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари кўнгиллилар ҳамроҳлигидаги итлар коронавирус туфайли чеклов жорий этилган бир неча штатлар бўйлаб саёҳат қилишига тўғри келиши мумкинлигидан қўрқишган. Жониворлар эса ўз манзилларига етиб бормаган.
Бу хатти-ҳаракат ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари фаолларининг кескин танқидига учраган ва кенгашнинг назорат органи — Янги Жанубий Уьлс маҳаллий ҳукумат идораси (OLG) аралашувига сабаб бўлган. Ташкилот ўз баёнотида, агентлик ҳодиса сабабларини ўрганиб, ҳайвонлар ва шафқатсизлик профилактикаси тўғрисидаги қонунларнинг бузилганлигини аниқлашини айтди.
Маҳаллий ҳукумат идорасининг хабар беришича, Бурк округи кенгаши аҳолини, шу жумладан аборигенларнинг заиф гуруҳларини COVID-19 юқиш хавфидан ҳимоя қилиш учун шундай чора кўришга мажбур бўлган.
Янги Жанубий Уьлс соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, итлар учун бошпана жойлашган Кобар шаҳрида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. COVID-19 фақат ҳудуддаги 4 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатадиган канализация тизимида топилган.
Ҳайвонларни озод қилиш бўйича минтақавий кампания раҳбари Лиза Раян жониворларнинг отилиши юзасидан зудлик билан тергов ўтказишни талаб қилди.
“Биз итларни шафқатсиз отилишидан жуда хафа бўлдик ва даҳшатга тушдик. Ва кенгашнинг, бу қотиллик эҳтимол COVID-хавфсиз режасининг бир қисми бўлган, деган қабул қилиб бўлмайдиган баҳоналарини бутунлай рад этамиз", деди у.
Кенгашнинг ўзи ва ҳайвонлар бошпанаси раҳбарлари бу қарордан кейин воқеага изоҳ бермади.