Қор ёғиши ҳамда кучли шамол (соатига 119 километр) оқибатида 200 мингдан зиёд хонадон электр тармоғидан узилиб қолди. Сув тошқини хавфи юзага келди.

Баъзи жойларда дарахтлар қулаб тушди, кўчкилар юз берди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, бундай ҳолат 2008 йилдан буён кузатилмаётган эди. Антарктикадан кириб келган совуқ ҳаво оқими туфайли Сидней шаҳрида ҳаво ҳарорати 10 даражагача пасайиб кетди. Бу сўнгги 35 йил ичида кузатилган илк ҳолат.