Икки томонлама ҳамкорликнинг сармоявий, савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик соҳаларига тааллуқли кенг кўламли масалалари кўриб чиқилди. Томонлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув доирасида томонлар инновацион технологиялар, илғор тажриба ва иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳамкорлик Меморандумини имзоладилар.

Учрашув якунида томонлар Австрия ишбилармон доираларини Ўзбекистонда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити тўғрисида хабардор этиш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, молиявий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг салоҳиятини намоён этишга қаратилган ишларни давом эттириш ниятида эканликларини тасдиқладилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.