Улар орасида Уммоннинг Савдо, саноат ва инвеститсияларни рағбатлантириш вазири Қайс Ал Юсуф, Инвестициялар агентлиги президенти Абдуссалом Ал Муршидий, Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва сув ресурслари вазири ўринбосари Али Ал Абрий, шунингдек, Suhail Bahwan Group, Sohar International Bank, Oman Cables, Asyad Group, MB Holding ва мамлакатнинг бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари бор эди.
Ўзбек томони нефть-газ кимёси, энергетика, тоғ-кон саноати, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, логистика ва туризм соҳаларидаги тайёр лойиҳавий ташаббусларни тақдим этди. Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитига оид амалий жиҳатлар – инвесторларни ҳимоя қилиш кафолатлари, солиқ ва божхона имтиёзлари, саноат зоналаридаги преференсиялар ҳамда стратегик лойиҳалар учун махсус тартиботлар батафсил тушунтирилди.
Музокаралар якунида устувор тармоқларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Томонлар Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирдилар. Бунда асосий эътибор қўшма инвестициялар, инфратузилмани ривожлантириш ва савдони диверсификация қилишга қаратилади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.