Музокрада томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйичаа фикр алмашдилар, ўз талаб ва фикрларини билдириб, янги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Бугунги кунда истеъмолчиларининг сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 51 фоизни ташкил қилади. Ўзбекистонда 2019 йил якунигача ҳисоблагичлар сони 1,3 млн.тани ташкил этган бўлса, 2020 йил охиригача ҳисоблагичлар сони салкам 2 млн. донага етган.

Сув ҳисоблагичларнинг кўпгина ижобий томонлари мавжуд бўлиб, мисол учун Тошкент шаҳрида ҳисоблагич ўрнатилмаган истеъмолчи учун белгиланган меъёрга кўра 1 кишига ўртача 21 минг сўм ойлик тўлов ҳисобланса, сув ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг ушбу тўловлар камида 3 баробарга қисқаради.