Бу бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 март куни ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлари тасдиқланди.

Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланмоқда:

  • аҳоли учун — 2800 сўм;
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6700 сўм.

Оқова сув хизмати:

  • аҳоли учун — 1900 сўм;
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 5300 сўм бўлади.

Бунда аҳоли ҳамда бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик ва оқова сув нархлари ҚҚСсиз ҳисобланган.