Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 8 та автобус саройи филиалларида хизмат кўрсатувчи автобус ҳайдовчиларининг ойлик маошлари қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Ишланган ой тугагач, кейинги ойнинг 1-санасидан 10-санасига қадар ҳайдовчиларнинг 1 ойда ишлаган иш соати, бажарган қатновлар сони, мунтазамлиги ҳисоблаб текширилади.
Кейин эса, ҳайдовчининг бир ой давомида йўналишда ҳаракатланган вақтда содир этган қоидабузарликлари текширилади. Барча маълумотлар йиғилгандан сўнг, кейинги ойнинг 10-санасидан ойлик маошининг аниқ ҳисоби чиқарилади. Шундан сўнг, белгиланган ойлик маошлари ҳайдовчиларга тўлана бошлайди.
Мурожаатда келтирилган маълумот яъни, автобус ҳайдовчиси 3 ойдан буён ойлик маоши олмаётганлиги ҳақидаги маълумот ёлғон!
Айни пайтда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 8 та автобус саройи филиаллари ҳайдовчиларининг фақатгина август ойи учун қисман қарздорликлари мавжуд бўлиб, ҳафта якунига қадар тўлиқ қопланиши белгиланганлигини маълум қиламиз, дейилади "Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий муносабатида.