Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жавобгарликка тортилганларга нисбатан БҲМнинг ўндан бир қисмига тенг — 41 200 сўмлик жарима қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан бошлаб пойтахт автобусларида фақат нақд пулсиз тўлов тизими амал қилади. 14 мартдан эса ушбу тартибни бузганларга нисбатан жарима қўллаш бошланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига кўра, троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда, маршрут таксисида йўлкира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш, ҳар бир юк жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми (41 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси томонидан Тошкент шаҳри автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.