Хабарга кўра, Ғузор–Самарқанд йўналишида А-378 йўлининг 90-километрида “ИСУЗУ” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағанаб кетиши оқибатида автомашина салони ичида 2 нафар фуқаро қисилиб қолган.

Зудлик билан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, қутқарувчилар томонидан атрофдаги фуқаролар ёрдамида жабрланган 2 нафар фуқаро автомашина ичидан олиб чиқилган ва туман Тиббиёт бирлашмасига юборилган. 

"Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши", дейилади хабарда.