Куни кеча эрталаб Некция-3 русумли автомашина йўлнинг чап томонидаги дарахтга урилиб ўтиб унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Газель русумли автомашинаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
Натижада Натижада Некция-3 автомашинанинг 20 яшар ҳайдовчиси «пешона соҳасида шилинма ва гематома, чап юқори қовоқ бурун соҳалари қонталаш ва кесилган жароҳати, кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, қовурғалар синиши, ички қон кетиши» ташхиси билан Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Газель автомашина йўловчиси «ўнг болдир юқори учлигидан ёпиқ ёрилиб синиши, тери ости гематомаси, пастки лабни йиртилиши» ташхиси билан Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб чиқариб юборилган.