Хусусан, ўтган ҳафтанинг душанба-жума, яъни 28 июнь – 2 июль кунлари 1 баррель Brent нефтининг ўртача котировкаси – 76,20 долларни, бунда минимал кўрсаткич – 75,17 долларни, максимал кўрсаткич – 77,26 долларни ташкил этди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаментининг маълумотига кўра, мазкур котировкалардан келиб чиқиб, ушбу даврда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйилган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг шаклланган бошланғич нархлари (1 тоннаси учун) қуйидагиларни ташкил этди:

Автомобиль бензини

Аи-80 маркали – ўртача 6 981,1 минг сўм (минимал – 6 925,7 минг сўм, максимал – 7 042,6 минг сўм);

Аи-91 маркали – ўртача 8 156,0 минг сўм (минимал – 8 089,9 минг сўм, максимал – 8 229,5 минг сўм);

Аи-92 маркали – ўртача 8 312,6 минг сўм (минимал – 8 245,2 минг сўм, максимал – 8 387,6 минг сўм);

Аи-95 маркали – ўртача 9 420,6 минг сўм (минимал – 9 342,4 минг сўм, максимал – 9 507,5 минг сўм);

Дизель ёқилғиси

ЭКО маркали – ўртача 9 726,1 минг сўм (минимал – 9 642,5 минг сўм, максимал – 9 818,9 минг сўм);

Евро-4 маркали – ўртача 9 888,3 минг сўм (минимал – 9 804,7 минг сўм, максимал – 9 981,1 минг сўм);

Евро-5 маркали – ўртача 10 096,7 минг сўм (минимал – 10 010,6 минг сўм, максимал – 10 192,5 минг сўм).

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати