Бунда газ баллонларнинг талабга жавоб бермаслиги, тегишли рухсат олмай ўрнатиб олингани, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги тегишли қарори талаблари бажарилмагани кўплаб қонунбузилишларга сабаб бўлган.
Шу туфайли мазкур ҳолатлар юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига қўйилди. Шунингдек, автоуловларни жарима майдонидан чиқариш вақтида ноқонуний газ баллонлар ечилди.
Маълумотларга кўра, ҳозир ҳудуддаги жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 324 минг 154 тани ташкил этмоқда.