Бунинг учун ЙҲХБ бўлинмаларига мурожаат қилиш шарт эмас.
Стикерни расмийлаштириш учун портал ёки my.gov.uz мобил иловасига кириб, қидирув сатрида "Экологик стикер" ёки "Транспорт" бўлимида "Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш" хизматини танлаш ва аризани тасдиқлаш лозим.
Тайёр стикер 10 кун ичида уйга етказилади.
Хизмат ва стикер бепул тақдим этилади. Фақат уйга почта орқали етказиб бериш хизмати учун ҳақ тўланади: у 20 600 сўмни ташкил этади.