Жорий йилнинг 3 август куни тунги соат 00:05 лар атрофида Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 1-отряд ЙПХ ходимлари, Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” ЙПХ масканида ҳаракатланиб келаётган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда бирор-бир ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 500 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.
Яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.