ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи автомобилда, айрим сабабларга кўра, инсон жасадини олиб кетаётганлигини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон экани, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида шу ёлғонни ўйлаб топгани маълум бўлган.
Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган "Эпика" русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ҳам худди "Кобальт" ҳайдовчиси каби йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлагани маълум бўлган.

Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-банди (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.