“Айниқса урғочи айиқ ҳамда уч айиқча кўпроқ муаммо туғдирмоқда. Улар ҳамма жойда изғимоқда, битта икки ёшли айиқ эса шаҳарни умуман тарк этмаяпти”, дейди шаҳар мэри Бутика Жолт.

Шаҳар жандармериясига айиқларни шаҳардан олиб чиқиб кетиш бўйича шикоятлар тушмоқда.  

Биринчи мартасига аёл киши пансионатда айиқни кўриб қолганини хабар қилган. Жандармерия бригадаси воқеа жойига юборилган, лекин айиқни топа олишмаган. Айиқ пансионатга катта эҳтимол билан емиш излаб келган бўлиши мумкин.

Яна бир вазиятда эркак киши айиқ дўкон эшигини синдириб, унинг ичига кириб олган ҳақида хабар қилган. Жандармерия зудлик билан воқеа жойига бориб, урғочи айиқ ҳамда учта айиқчани топишган ҳамда уларни ўрмон томонга ҳайдаб чиқаришган.

Шаҳар мэрининг айтишича, у ҳукуматга айиқларни аҳолидан узоқроқ томонга кўчириш масаласида мурожаат қилган. Лекин ҳанузгача бу масала ҳал этилмаган.