Жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига 2021 йил ғалла ҳосилидан республика бўйича давлат эҳтиёжига қабул қилинган 2 миллион 133 минг 864 тонна буғдой доннинг 99,2 фоизи 3-синфни, 0,5 фоизи 4-синфни ва 0,3 фоизи 5-синфни ташкил қилади.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинаётган донларнинг сифати қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 269 миллион 886 минг 300 сўм кам, 4 миллион 769 минг 100 сўм кўп тўланганлиги аниқланиб, хўжаликларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Дон топширувчилар ва қабул қилувчи корхоналар ўртасида доннинг сифати ва синфи бўйича юзага келган 34 та низоли масалалар жойида ҳал этилди.

Давлат эҳтиёжи учун харид қилинаётган бошоқли доннинг сифати тўғри таҳлил қилиниши Инспекция мутахассислари томонидан кунлик назоратга олинган, дея хабар беради Инспекциянинг Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи Сардор Зупаров.