Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 21 ёшли (эркак) М.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи М.А. Наманган тумани Қўқонқишлоқ МФЙ ҳудудида О.Г.нинг уяли телефон қурилмасини очиқдан-очиқ тортиб олиб, агар 1 миллион сўм пул бермаса, унинг “Телеграм” мессенжеридаги шахсий ёзишмалари ва суратларини Интернет тармоғи орқали барчага тарқатишини айтиб, пўписа қилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.