Аёл!.. Аллақанча азиз авлиёларни, алп-азаматларни «алла»лаган аёлмасми, ахир?! Аллоҳнинг арши аълосидан амр: «Аёлларингизни авайланг!» Аҳли аёлимизни асрасак – аъмолимиз аъло! Аслида, азалдан ардоқлаганмиз...
Акалар, амакилар! Аёллар айёми арафасидамиз! Авваламбор, арзирли айтмишларим: Айём арафасида аёлингиздан айб ахтарманг, айрилманг, аразлашади. Айниқса, ахлоқингиз айнимасин. Асосан, адолатни англаб, азмингизни андишага ажратинг. Аёллар айёми алоҳида аҳамиятли!..
Айтайми, айни айёмда – атторсиз! Атир, атирсовун, ажабтовур атлас-адрас, анвойи атиргулларни, аҳилликни аҳли аёлингизга атагайсиз! Аёлингиздан ажойиб анбарлар атри анқисин. Айёмда атайин аёлингиз атрофида айланинг, алёрлар айтинг, андуҳлардан, аламлардан аритинг!..
Аҳдингиздан адашманг, ахир аёллар – азиз! Алалхусус, аёлларга асирмиз. Аниқ аминмаки, анчагина адолатдан, амаллардан аёлнинг амри афзал! Аларни астойдил асраб-авайланг. Алқисса, аҳли аёлларимизни айём арафасидамас, абадул-абад ардоқлайлик!!!
Орифжон ЖЎРАЕВ,
«Янги Ўзбекистон» газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси